Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 4 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 61-сонли баёни 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорнинг тегишли буйруғи билан “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури тасдиқланди.

Мазкур дастур олий таълим муассасаларининг битирувчи курсида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутади.

Бундан кўзланган мақсад, Агентликка энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини оширишдан иборатдир.

“Ёш мутахассисларни танлаш” дастури қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

➖ олий таълим муассасалари ҳамда Агентлик ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш;
➖ энг салоҳиятли ва билимли битирувчиларни селекция қилиш;
➖ номзодларни стажировка ўташ учун йўналтириш ҳамда “устоз-шогирд анъанаси” асосида тажрибали устоз-менторларга бириктириш;
➖ стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчиларни танлов (суҳбат) асосида давлат хизматига ишга қабул қилиш.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech