Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Жабуний Кореянинг “Eutilex” Co. Ltd. компанияси вакиллари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида

2022 йилнинг 27 сентябрь куни агентлик директорининг ўринбосари Жамшид Эшмурадов Жабуний Корея давлат арбоби, Нобель мукофоти номзоди, “Eutilex” Co. Ltd. компанияси раҳбари Чой Су Ёнг бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда дастлаб директор ўринбосари Ўзбекистон фармацевтика саноатинининг бугунги кундаги ютуқлари ва ривожланиш истиқболлари билан меҳмонларни таништирди. Саратон касаллигига қарши курашишда иммун назорати фаоллаштирувчиси бўлган антитана терапияси ва иммун ҳужайра тепарпияси, яъни T ҳужайра терапияси билан шуғулланувчи мазкур компания вакиллари юртимизга ташрифдан кўзлаган мақсадлари ҳақида сўзлар экан, Ўзбекистонда саратонга қарши замонавий иммунотерапия препаратларини ишлаб чиқариш секторини ташкил этиш ва махсус ген банкини очиш режалаштирилганини маълум қилишди.

Уларнинг бу таклифига жавобан Жамшид Эшмурадов онкологик касалликларга қарши курашишда ҳужайралар билан ишлаш бугунги кунда устивор концепциялардан эканини таъкидлаб, юртимизда мазкур концепцияни “Eutilex” Co. Ltd. компанияси бош директори профессор Квон Бёнг Се билан биргаликда ишлаб чиқиш масаласини ўртага ташлади.

Музокаралар якунига кўра томонлар белгиланган масалаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech