Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Жорий йилнинг 8 февраль куни агентликда навбатдаги семинар-йиғилиш бўлиб ўтди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ташкил этилган мазкур тадбир дори воситаларини сақлаш ва улгуржи реализациясини амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши мавзусига бағишланди.

Йиғилишда  “Baraka Dori Farm” МЧЖ ХК, “Memory Pharm AG” МЧЖ, “Curatio Pharm” МЧЖ, “Florence Healthcare” МЧЖ, “Geeta Pharma” МЧЖ, “Ganga Healthcare” МЧЖ, “Laxisam” МЧЖ, “Vitalek” МЧЖ, “Rain Sen Da” МЧЖ, “Neo-Farm” МЧЖ, “Advance Pharmaceutical Business” МЧЖ ХК, “British Pharma” МЧЖ, “PHARM CONTINENT” ХК ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида дори воситаларини улгуржи реализация қилишни тартибга солувчи айрим қонунчилик ҳужжатлари талабларининг тизимли равишда бузилиш ҳолатлари учраётгани таъкидланди. Шунингдек, яроқсиз ҳолга келган ёки яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини зудлик билан муомаладан  чиқариш ва уларни йўқ қилиш тартиб қоидалари бўйича тушунтириш берилди ҳамда йиғилиш қатнашчиларига мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди.

Шу билан бирга, “Зарур дистрибьюторлик амалиёти”, дори воситаларини сақлаш ва улгуржи реализация қилишни тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига, дори воситалари нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш лицензия талаб ва шартлари эканлиги яна бир карра таъкидланди.

Мажбурий сертификациялаш муддати 2024 йилга қадар эканлигини ҳисобга олган ҳолда лицензиатлар ўз фаолиятларига “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” қоидаларини жорий этишни янада жадаллаштиришлари лозимлиги  ҳақида яна бир огоҳлантирилдилар. 

Йиғилиш сўнгида Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора Зуфарова йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, барчани Агентлик расмий сайтидаги лицензиялаш ва лицензион назорат саҳифаларини доимий кузатиб боришга, таклиф ва мулоҳазалар билан мурожаат этишга чорлади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech