Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

2023-2024 ўқув йиларида Буюк Британиялик ҳамкор Сандерленд ва Де Монтфорт университетларида магистратура йўналишида малака ошириш учун навбатдаги танловни эълон қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

 ва Фармацевтика техник университети 

2023-2024 ўқув йиларида Буюк Британиялик ҳамкор Сандерленд ва Де Монтфорт университетларида магистратура йўналишида малака ошириш учун навбатдаги танловни эълон қилмоқда. 

Танланган номзодлар қуйидаги йўналишлардан бири бўйича магистратура йўналишида ўқиш имкониятига ега бўладилар: 

Фармацевтик биотехнология

Биотиббиёт фани

Клиник фармация

Косметология

Дори воситаларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш

Муҳандислик менежменти

Фармацевтика технологияларининг сифатини таъминлаш

Электроника Муҳандислиги

Биокимё

Маьлумотларни қайта ишлаш

Тиббий кимё

Маьлумотлар аналитикаси

 

Танловда ғолиб бўлган ва ҳамкор олий ўқув юртларида ўқишни тугатган номзодлар Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида жойлашган Фармацевтика техник университетида академик, илмий ва маьмурий ҳодим сифатида каспий ва илмий фаолиятини давом эттирадилар 

Малака ошириш учун номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • фармацевтика, биология, кимё, тиббиёт фанлари, ахборот технологиялари ёки турдош йўналишларнинг бакалавр дипломи;
  • Инглиз тили билим даражаси – камида IELTS 6.5 ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлиш;
  • Tashkent Pharma Park тизимида касбий ривожланишга бўлган мотивация;

Номзодлар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини юборишлари шарт:

  • Инглиз тилида тўлдирилган онлайн ариза ва қисқа мотивация хати;
  • паспорт, диплом ва тегишли гувоҳнома, ва мавжуд бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва нашр этилган мақолалар рўйхати.

Aризангизни form.uzpharmagency.uz манзилида тўлдириб қолдиришингиз мумкин. Аризалар 2023 йил 15 майгача қабул қилинади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech