Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон–Тожикистон иқтисодий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Жорий йилнинг 8 февраль санасида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Элчи жаноблари вилоятда фармацевтика тармоғини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Андижон туманида янги ташкил этилган “Andijon Pharma Park” илмий ва синов лабораторияси ҳамда  “Andijon Pharm” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилган лойиҳалар билан яқиндан танишиш ҳамда соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Emery Pharma”, “Malika Laboratories” МЧЖ каби корхоналарга ташриф буюриб, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни кўздан кечирди.

Мулоқот давомида Тожикистон ҳудудида ҳамкорликда дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни яратиш ва мазкур фаолиятни йўлга қўйиш учун мақбул ҳудудларни аниқлаш, мамлакатларимиз ўртасида фармацевтик маҳсулотлар айланмаси учун кенг тармоқли транспорт коридорини яратиш бўйича таклифлар билдирилиб, ўзаро фикр алмашилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech