Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Пойтахтимизнинг Мирзо-Улуғбек туманида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Тошкент шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ҳамда шаҳар бандлик бош бошқармалари ҳамкорлигида cоғлиқни сақлаш тизимида кадрлар таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, даволаш-профилактика муассасалари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари шунингдек, дорихоналарда етишмаётган умумий амалиёт шифокорлари, асосий тор соҳа мутахассисликлари ва фармацевтлар учун жорий йилнинг 24 сентябрь санасида Мирзо Улуғбек туманидаги 70-сонли оилавий поликлиника ҳудудида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Мазкур ярмаркада Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмалари шунингдек, "GRAND PHARM TRADE" MCHJ дорихоналар тармоғи ҳамда “VAKSINA HEALTHCARE” MCHJ дорихоналар тармоғи фармацевтик маълумотга эга кадрлар учун ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳримиздаги банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида мунтазам ўтказилиб келаётган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бироз аввал жорий йилнинг 20 июль санасида Шайҳонтоҳур туманида ўтказилган эди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech