Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сардор Кариев Ҳукумат вакилларидан иборат делегация таркибида Венгрия давлатига ташриф буюрди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев Ўзбекистон Республикаси ҳукумати вакилларидан иборат делегация таркибида Венгрия давлатига расмий ташриф билан борди.

Мазкур ташриф доирасида мазкур давлат фармацевтик компаниялари вакиллари билан учрашиб, музокаралар олиб борилди.

Жаҳонда 13 турдаги дори воситаларига патент олган, маҳсулотларини Германия, Вьетнам, Япония каби 20 дан ошиқ давлатларга экспорт қилувчи «Meditop Pharmaceutical Ltd». компанияси вакиллари David Greskovits ва Akc Zoltan билан бўлган учрашувда Сардор Кариев Ўзбекистон Республикаси фармацевтика соҳасининг инвестицион жозибадорлигини очиб берди, шунингдек тармоқ корхоналари фаолияти билан таништирди.

Учрашувда, шунингдек, фармацевтик маҳсулотларни (эпилепсияни даволашда қўлланилувчи препаратлар, антибиотиклар ва оғриқ қолдирувчи дори воситаларини) ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг «Meditop Pharmaceutical Ltd». компанияси ходимлари агентлик вакилларини ишлаб чиқариш майдони ва илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси билан таништиришди.

Сардор Кариев бошчилигидаги экспертлар ўзаро хамкорлик истиқболларини ўрганиш учун акциялари Будапешт фонд биржаси рўйхатларига киритилган, халқаро GMP, GPP талабларига жавоб берувчи, ISO 9001:2015 ва ISO 13485:2016 сертификатларига эга бўлган «Gedeon Richter» компаниясига ҳам ташриф буюришди.

Ушбу компания вакиллари ўзбек томонини ишлаб чиқариш майдони, илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси ва R&D-марказининг фаолияти билан таништириб ўтди.

Икки ўртадаги музокаралар чоғи Ўзбекистон Республикасида «Gedeon Richter» бренди остида дори воситаларини шартнома асосида ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси вакиллари, шунингдек, «Фемфельдогозо» компанияси вакиллари билан ҳам учрашиб, Ўзбекистонда «Оскар Мебель» МЧЖ билан ҳамкорликда тиббий мебель ва тиббий ускуналарни ишлаб чиқариш масаласида музокаралар олиб боришди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech