Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон-Италия онлайн бизнес форуми ўтказилди

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон ва Италия фармацевтика соҳаси мутахассислари иштирокида онлайн бизнес форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва етакчи мутахассислари, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ва дистрибюторлар иштирок этди.

Онлайн бизнес форум доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев тақдимот қилиб, республика фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар, саноат салоҳияти, хорижий сармоядорлар учун қулайликлар, юртимизда самарали ишлаётган эркин фармацевтика худудлари борасида атрофлича маълумот берди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Италия фармацевтика соҳаси мутахассислари ўзларини қизиқтирган масалалар борасида ўзаро муҳокама ҳам ўтказдилар. Шунингдек, соҳада фаолият олиб борувчи корхоналар вакиллари уларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳақида маълумот алмашдилар.

Тадбир сўнгида, томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва жадал ривожлантиришга келишиб олдилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech