Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Tashkent Pharma Park”да ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

2021 йилнинг 1 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев Россия Федерациясидан ташриф буюрган соҳа вакилларидан иборат делегация билан учрашди.

Россия томонидан “Газпромбанк” АЖ биринчи вице-прездентининг маслаҳатчиси, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамли трансформация қилиш бўйича ваколатлар маркази раҳбари ҳамда протон терапияси йўналишида илғор тиббий техника ишлаб чиқарувчиларидан бўлган “IBA” компанияси вице-президенти билан бўлган мазкур учрашувда “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғи, хусусан, инновацион фармацевтик воситаларни маҳаллийлаштириш, радиофармпрепаратларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда клиник тадқиқотлар маркази ва тиббий гостипал учун интеграциялашган электрон тизимини яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Бунёд этилаётган кластерни бориб кўрган делегация вакиллари лойиҳанинг миқёсига, қурилиш суръатлари ва фойдаланишга топширилиши кутилаётган объектларга юқори баҳо бериб, унинг инновационлиги ва минтақа учун ижтимоий аҳамиятини алоҳида эътироф этишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech