Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тезкор: Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги шуни маълум қиладики, Ҳиндистон элчихонаси 2021 йил 22-26 март кунлари Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги кўмагида Фармацевтика экспортини тарғиб қилиш кенгаши (PHARMEXCIL) томонидан МДҲ давлатлари (Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон ва Украина) иштирокида Фармацевтика саноатида  харидор ва сотувчи виртуал йиғилишини ўтказиши ҳақида маълумот берган.

Ушбу виртуал учрашувлар доирасида 2021 йилнинг 24 март куни Тошкент вақти билан соат 10:00да “Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик ва меъёрий ҳужжатларни янгилаш” мавзусида вебинар ташкил этилади. Унда Ҳиндистонинг Ўзбекистондаги элчиси, жаноб Маниш Прабхат фармацевтика соҳасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлиги мавзусига бағишланган тақдимот ўтказади.

Барча манфаатдор томонлар мазкур вебинарда иштирок этишлари мумкин. Тадбир варақаси ва кўргазма бўйича батафсил маълумот келтирилган. VPBSM да иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади:

https://indocisconnect.pharmexcil.com/index/registration

B2B учрашувларни ўтказиш учун, қуйидаги масъул шахсга мурожаат қилинг – Лакшми Прасанна хоним, Тартига солиш масалалари бўйича директор.

Электрон манзил: regulatorv@pharmexcil.com
Алоқа рақами:  +91 9100949769
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech