Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори BAYER компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон II халқаро фармацевтика форуми доирасида Германиянинг BAYER компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистонда фармацевтика бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва BAYER компанияси билан илмий-технологик ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари Ўзбекистоннинг рецептсиз сотиладиган дори воситалари бозорида бизнесни узоқ муддатли ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, компания вакиллари Германия томони билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишда амалий ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида BAYER компанияси мамлакатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш дастурининг асосий йўналишларини амалга оширишга кўмаклашиш чора-тадбирлари, шу жумладан, комплекс витаминли қўллаб-қувватлашдан фойдаланишнинг потенциал ижобий таъсири бўйича ижтимоий-иқтисодий тадқиқот ўтказиш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг етакчи мутахассислари иштирокида учрашув ўтказишга тайёр эканлигини эълон қилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech