Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент Фармацевтика институтида “Ёшларни гиёҳвандликдан асрайлик” тадбири ўтказилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб республикамизда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбири амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 9 февраль санасида Тошкент Фармацевтика институти талабалари ўртасида “Ёшларни гиёҳвандликдан асрайлик” мавзусида тадбир ўтказилди. Ички ишлар вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳамкорликдаги профилактик тадбирида вазирликнинг Тезкор қидирув департаменти ходимлари, агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси O.Бабаниязов, шунингдек “Дўстжонбой” жомеъ масжиди имом хатиби M.Мирҳайдаровлар иштирок этишди.

Суҳбат жараёнида ҳозирги кунда ёшлар ўртасида гиёҳванд моддалар ва уларнинг синтетик аналоглари, психотроп моддаларни қўллаш ҳолатлари кенг тарқалаётгани таъкидланиб, бунинг аянчли оқибатлари батафсил очиб берилди. Суҳбат давомида инсон онги ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ёшлар орасида тарқалишига чек қўйиш борасида қилинаётган ишларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech