Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Улуғбек Эгамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Жорий йил 16 сентябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Вилоятдаги фармацетика корхоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ҳолатини ўрганиш мақсадида ташкил этилган мазкур ташриф давомида Сирдарё туманидаги "REKA-MED FARM" МЧЖ қўшма корхонаси, “Novugen Pharma” МЧЖ хорижий корхонаси, Гулистон шаҳридаги “Омон мед фарм” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди.

“Novugen Pharma” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситаларини экспорт қилиш билан боғлиқ муаммолар жойида ҳал қилиниб, Афғонистон Республикасига экспортни йўлга қўйиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Тожикистон Республикасида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

Сирдарё туманидаги "RIVER MED PHARM" МЧЖ томонидан инфузион эритмаларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳолати ўрганилиб фармацевтика фаолияти лицензиятини лицензиялаш, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда корхона ишга тушгандан сўнг GMP миллий сертификатини тақдим этиш юзасидан ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech