Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори мазмун моҳиятини тушинтириш юзасидан дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғилланувчи хўжалик юритувчи субъектларга тадбир ташкиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2022 йилдаги “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-411-сонли қарорига мувофиқ, 2023-йил 1-майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дори воситалари учун дорихоналар томонидан тақдим этиладиган харид чеки солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дори воситаларига устамалар юқори қўлланилганлиги аниқланган тақдирда Қўмитага хабар юборилиш ва ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузардан белгиланган тартибда жарима ундириш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қўмита ҳузуридаги “Ахборот технологияларини жорий этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан “ФАИР ТEЧ” ягона ахборот тизимида алоҳида модул ишлаб чиқилиб, тегишли ахборот тизимларига интеграция қилинди ва ишга туширилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 10-май куни соат 16.00 да Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биносида дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғилланувчи хўжалик юритувчи субъектларга қарор мазмун моҳиятини тушинтириш юзасидан тадбир ташкиллаштирилмоқда

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech