Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Зарур амалиётлар маркази яна 7 та корхонага "GMP" ва "GDP" сертификатларини топширди

O‘zDSt 2766:2018 “Яхши ишлаб чиқариш амалиёти - GMP” стандарти талаблари бўйича сертификатлаштирилган корхоналар сони Республикамизда бугунги кунга келиб 26 тани ташкил этади. GMP талаблари бўйича сертификатлаштирилган линиялар сони эса 89 та. O‘zDSt 2764:2018 “Зарур дистрибьюторлик амалиёти - GDP” – стандарти талаблари бўйича сертификатлаштирилган корхоналар жами - 21 тани ташкил этади.

Жорий йилнинг 6 июль санасида “Dentafill Plyus” МЧЖ ва “Zuma-Pharma” МЧЖга GMP сертификати, “Oriyo Mehr” МЧЖ, “Dori Darmon” AK, “Well Med Pharm” МЧЖ, “Novotek” МЧЖ ва “Farg‘ona Dori-Darmon” МЧЖларга GDP сертификати топширилди.

Эслатиб ўтамиз, дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар 2022 йил 12 апрелдан 31 декабрга қадар ўз корхоналарда биринчи маротаба “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GМР” давлат стандарти талабларини жорий қилса, мазкур талабларни жорий қилишда кетган харажатлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Бунда маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига мувофиқлик сертификатини биринчи маротаба олиш билан боғлиқ (Эътибор беринг! 2022 йил 12 апрелдан бошлаб расмийлаштирилган шартномалар асосида) корхоналар томонидан ҳақиқатда амалга оширилган (Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига мувофиқ корхоналарни модернизация қилиш харажатлари бундан мустасно) харажатлари бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига мурожаат қилишлари сўралади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech