Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат маркази Туркиянинг "Abdi Ibrahim" компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди

“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Туркия давлатида бўлиб тургани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур хизмат сафари Туркия фармбозорида сўнги 20 йил давомида етакчи бўлиб келаётган "Abdi Ibrahim" компаниясига ташриф билан давом этди.

Ташрифда ишчи гуруҳ вакиллари "Abdi Ibrahim" компанияси таркибида аккредитациядан ўтган Туркиядаги биринчи илмий-тадқиқот маркази лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шунингдек учрашув давомида, Ўзбекистонга инвестиция киритиш жумладан, "Abdi Ibrahim" компаниясини маҳсулотларини юртимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф якунида Давлат марказининг синов марказлари ва лабораториялари мутахассислари учун жорий йилнинг 11-14 октябрь кунлари турк компанияси мутахассислари иштирокида қисқа муддатли малака алмашинишни ташкиллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Маълумот учун "Abdi Ibrahim" компанияси дунёнининг 60дан ортиқ давлатига ўз маҳсулотларини экспортини йўлга қўйган, 110 йилдан буён фаолият юритиб келаётган дунёдаги нуфузли фармацевтика компанияларидан бири ҳисобланади.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech