Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Маҳаллий дори воситалари ва тиббий жиҳозларни хорижга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 3 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Буюк Британиянинг фармацевтика саноати вакиллари билан видеоконференция бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган онлайн учрашувда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва етакчи мутахассислари, маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ҳамда Британия томонидан – Crown Agents компанияси вакиллари иштирок этди.

Онлайн учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Буюк Британия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Британиянинг Crown Agents компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг тиббиёт маҳсулотларига катта қизиқиш билдирдилар, хусусан, томонлар пандемия пайтида Британия томони учун зарур бўлган дори-дармонлар, тиббий буюмлар ва тиббий асбоб-ускуналар рўйхатини муҳокама қилдилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг сўзларига кўра, бизнинг фармацевтика саноатимиз маҳсулотлари халқаро талабларга тўла жавоб беради. “Бугунги кунда фармацевтика соҳаси зарур тиббиёт маҳсулотлари ва дори-дармонлар, хусусан, бир марталик тиббиёт қўлқоплари ва ниқоблар, турли хил вирусларга қарши дорилар ва антибиотиклар, инфузион эритмалар ва бошқа тиббий буюмларни пандемияга қарши курашиш учун зарур ҳажмда етказиб бера олади”, дея таъкидлади Фармагентлик директори.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech